Қора седана ёғи (Black seed oil) Қора седана ёғи табиий иммунитетни тикловчи ва касалликларни олдин олувчи восита. Таркиби: “Ҳемани”фирмасининг қора седана ёғи, 100 % табиий махсулот бўлиб, 100 дан ортиқ фойдали компонентларни ўз ичига олади. Унинг таркибига кирувчи Омега -6 ва Омега-9 ёғ кислоталари юрак қон- томир тизими, асаб тизими ва хазм қилиш тизимлариниг фаолиятини яхшилайди. Қора седана ёғи инсон организимидаги гормонал фонни яхшилайди, яллиғланиш жараёнини тўхтатади, шунингдек, терига яхши таъсир кўрсатади, иммун тизимини яхшилайди ва бутун организмни кераксиз моддалардан ҳалос этади. Ёғ таркибига кирувчи витамин Е ҳам, ёғ кислоталари каби яллиғланиш жараёнини тўхтатади, иммун тизими шаклланишида ёрдам беради, тери қатламининг сув балансини яхшилайди ва юрак қон- томир тизимининг фаоллигини оширади. Шу билан бир қаторда унинг таркибида табиий антиоксидантлар бўлиб, улар бўғимлар фаолиятини яхшилайди, жисмонийқувватни оширади, чидамлиликни таъминлайди. Жароҳатларни тезда битиб кетишига ёрдам беради, бунга унинг таркибига кирувчи каротиноидлар сабабчидир. Қора седана ёғининг даво-профилактик ҳусусиятлари: 1992-йил хинд олимлари олиб борган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қора седана таркибига кирувчи фойдали моддалар инсон организмидаги зарарли микроорганизмлар билан курашади. Юрак қон-томир тизимига унинг фойдаси жуда катта, унинг таркибига кирувчи витамин комплекслари Омега-6, Омега-9,флавоноидлар, фитостероллар, витаминлар А, С ва Е, эфир ёғлари юрак қон-томир тизимини яхшилайди, капиллярлар фаолиятини яхшилайди, уларда тромблар пайдо бўлишини олдини олади, қон босимини меъёрлаштиради, қондаги холестерин миқдорини камайтиради. Қора седана ёғи хазм қилиш тизимининг фаолиятини яхшилайди, иштаха очувчи, ичаклардаги микрофлорани яхшиловчи ҳусусиятларга эга. Унинг таркибига кирувчи фосфолипидлар жигарни тозалаш ҳусусиятига эга. Қора седана ёғини кунлик овқат ратционига киритиш қуйидаги беъморлар учун жуда ҳам фойдалидир, -Қанд касаллиги бор кишилар, -Семизликка мойиллиги бор кишилар, -Эмизикли оналар, -Нафас йўли касалликлари бор беъморлар, -Аёллар ва эркаклардаги репродуктив касалликлар, -Сийдик йўли касалликларида, -Хотирани яхшилашда ва асаб тизимини яхшилашда, -Сурункали чарчоқ ва оғир ақлий меҳнатда, -Иммун тизимини яхшилашда ва онкологик касалликларни олдини олишда . Қора седана ёғини ташқи қўллаш учун: -Тери касалликларида (бактерияларга қарши, яллиғланишга қарши, вирусларга қарши ҳусусиятлари мавжуд бўлиб, хусунбузар, дерматит, аллергик дерматит, теридаги замбуруғлар, экзема, псориаз, учуқ ва сўгалларда самарали восита), - Оғриқ билан кечадиган бўғим ва мушаклардаги оғриқларда, -Қулоқ ва бурун касалликларида, -Бавосилда самарали қўлланилади. Ҳар доим соғлом ва гўзал бўлишни истайсизми? Унда “Ҳемани” фирмасининг қора седана ёғи сиз учун. Ёғ совуқ сиқув( холодный отжим) йўли билан олингани сабабли, ўзида барча элементларни сақлаб қолади. Миқдори: 125 мл
Авторизация