Тажвидли мусхаф Китоб янги, умуман ишлатилмаган, арзон Книги, журналы в Ташкенте - Хобби, отдых, спорт на Salexy.uz 07.08.2026

Тажвидли мусхаф

290 000 сум
 
Тажвидли мусхаф

Китоб янги, умуман ишлатилмаган, арзон нархда.

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» (Катта ҳажмда, «Дорул-маърифа», тажвидли, 30 жилдли)

2020-йилнинг октябр ойида «Hilol-Nashr» нашриёти ва «Дорул Маърифа» ўртасида тажвидли Мусъҳафнинг асл нусхасини нашр этиш бўйича шартнома имзоланди. Қуръон ўқувчилар учун уни сифатли ва азрон нархда етказиб беришда мазкур шартноманинг аҳамияти жуда катта бўлди.
Ушбу мусъҳаф рангги ва нақш ёзувларигача муаллифлик ҳаққи ва ҳимояси билан рўйхатга олинган. Шунинг учун ҳамкор нашриётлар ушбу Қуръонга бирорта ҳам ўзгартиритиш киритолмайди.
Янги тажвидли Мусъҳафда асосан 3 та ранг қўлланилган. Ундан ташқари битта кулранг ҳам бор, бу ранг ўқилмайдиган ҳарфлар учун ишлатилган. Лекин асосий тажвид қоидаларини ифодалашга хизмат қилган ранглар қизил, яшил ва кўк ранглардир.
Қизил ранг – маднинг турларини ифодалайди.
Яшил ранг – ғуннани ифода қилади
Кўк ранг – қалқала ва таҳфимни ифода қилади.
Ранглар баъзи бир қоидаларни ифодалашда тусларга ажратилган, сал тўқроқ, очроқ. Лекин умуман олганда 3 та ранг билан 28 та тажвид қоидаси ифодаланган. Шу ва бошқа сабабларни инобатга олганда ушбу мусъҳаф айниқса Қуръонга энди тушган ўрганувчилар учун жуда қўл келади.

Ушбу порали Мусҳафнинг бир нечта қулайликлари мавжуд. Жумладан:
30 пора алоҳида қилинган, яъни 30 та китоб бўлади. Бу, айниқса, жамоат билан Қуръон хатм қилинганда жуда асқотади;
Махсус қутида чиқарилмода. Бу Мусҳафни ўзингиз билан олиб юришингиз учун қулайдир;
Янги Мусҳафнинг поралари алоҳида қилингани ёш, бўлажак қорилар учун Қуръонни ёдлаш даврида китоблари уриниб кетишини олдини олади (бир порани ёдлаб бўлгач, кейинги порани олиб ёдлайди);
Янги Мусҳафнинг поралари алоҳида бўлса ҳам асл Қуръони Каримнинг бетлари билан бир хилдир. Бу ўқувчи учун адашиб кетишнинг олдини олади.



«Hilol-Nashr» ва «Дорул Маърифа» нашриётларининг мақсади сизларга сифатли ва арзон нархда асл тажвидли Мусҳафни етказиб беришдир.
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 25 мартдаги 03-07/1583-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.

Сана: 2025 йил (2024)
Ҳажми: 25x35 см
ISBN: 9
Муқоваси: юмшоқ

Ташкент

Авторизация

Похожие объявления

  • 100 000 сум
    Книги по художеству и о художников
  • Куплю Разные Книги по Истории, Архитектуре и Строительству, Энциклопедические Словари Брокгауза и Ефрона, и Другие
  • 200 000 сум
    Китоб янги, умуман ишлатилмаган, арзон нархда. Тарих барча тган авлодларнинг аёт мадрасасидир. Тарих орали тириклар злари учун манфаатли нарсани рганиб, унга амал иладилар амда зларига зарар
  • 800 000 сум
    Китоб янги, умуман ишлатилмаган, арзон нархда. Тафсири илол китоби Шайх Муаммад Соди Муаммад Юсуф азратларининг аламларига мансуб олти жилдлик Тафсири илол Москва шахридаги илол Нашриёт уйи
  • 260 000 сум
    Китоб янги, умуман ишлатилмаган, арзон нархда. Шайх Муаммад Соди Муаммад Юсуф азратларининг уч жилдлик Руий тарбия тплами. Маълумки, жисмоний ва молиявий ибодатларимизни, яъни зоирий