VIDEOJET маркиратор ва датер ишлаб чиарилган масулотлар учун Прочее оборудование в Ташкенте - Оборудование для бизнеса на Salexy.uz 24.08.2026

VIDEOJET маркиратор ва датер ишлаб чиарилган масулотлар учун

 
VIDEOJET маркиратор ва датер ишлаб чиарилган масулотлар учун

ҲУРМАТЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР!!!

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни маркалаш, бир қараганда, ишлаб чиқариш жараёнининг унча аҳамиятсиз элементларидан бири ҳисобланади, аммо бир вақтнинг ўзида жуда муҳим ўрин тутади.
Маркалаш ўзи билан қуйидаги вазифаларни бажаради:

1. Ахборот берувчи (ишлаб чиқарувчи ҳақида ва ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳақида ахборот);
2. Идентификацияловчи (ГОСТлар, сифат, хавфсизлик);
3. Эмоционал ва далилий (харидорнинг эътиборини маҳсулотга жалб этиш);
4. Ҳимоя қилувчи (қалбаки маҳсулотлардан ҳимоя қилиш).

Тўғри туширилган маркалаш, бошқа афзалликларидан ташқари, МАҲСУЛОТ ва УНИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИНИНГ НУФУЗИНИ кўтаради, шунингдек унинг РАҚОБАТДОШЛИГИНИ оширади..
Бир неча маркалаш турлари мавжуд: термотрансферли, томчи оқимли, лазерли.
Термотрансферли маркалаш бўёвчи тасмага қиздирувчи элементни босиш ёрдамида маҳсулотга ахборот туширишни назарда тутади. Ушбу маркалаш ахборотни полиэтилен плёнкага ва айрим пластмасса турларига босишда қўлланилади.
Томчи оқимли маркалаш контактсиз усулда ўрам юзасига (қоғоз, ёғоч, пластик, шиша, металл) сиёҳ томчиларини суртиш орқали амалга оширилади. Бунда тез қуриб қоладиган сиёҳлар ишлатилади.
Лазерли маркалаш белгиланган хабарга мувофиқ ўрам юзасини куйдирувчи лазер нури ёрдамида бажарилади.
Саноат принетерларни ишлаб чиқариш соҳасида пешқадамлардан бири деб Американинг «VIDEOJET TECHNOLOGIES INC» компанияси ҳисобланади. VIDEOJET дистрибьюторлик тармоғи дунёнинг 135 мамлакатида 150 кўпроқ дистрибьюторлар ва ОЕМ-шерикларни қамраб олади.
«SM-Service» компанияси 1999 йилдан бери «VIDEOJET TECHNOLOGIES INС» компаниясининг Ўзбекистондаги эксклюзив дистрибьютори ва муаллифлаштирилган сервис-шериги ҳисобланиб, қуйидаги хизматларни таклиф қилади:
1. Муайян ишлаб чиқарувчи учун маркалаш бўйича техник ечимни ишлаб чиқиш;
2. Маркалаш ускунаси, сарф материаллар ва унга эҳтиёт қисмларни етказиб бериш;
3. Кафолатли ва кафолатдан кейинги хизмат кўрсатиш;
4. Томчи оқимли принтерларни тўлдириш;
5. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни маркалаш бўйича буюртмаларни бажариш.

Биз билан боғланинг ва бизнинг сертификатланган мутахассисимиз Сизнинг корхонангизга боради ва Сизга маркираторни танлашда ёки Сизнинг маркалаш ускунангиз билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда ёрдам беради.

Ташкент

Авторизация

Похожие объявления

  • Компания SM-SERVICE, эксклюзивный дистрибьютор и авторизованный сервис-партнёр американской компании VIDEOJET TECHNOLOGIES INC, предлагает промышленный термотрансферный принтер VIDEOJET для нанесения
  • 130 383 сум
    Ролики механические устройства для передачи движения. Применяются в конвейерах, дверях и транспортных системах. В наличии Ролики с такими характеристиками:
  • 3 638 399 сум
    Пляжные кабинки отличное решение для создания комфортной зоны отдыха на пляже. Изготовлены из прочных и устойчивых к воздействию влаги материалов, обеспечивая уединенное пространство для отдыха и
  • 1 047 074 сум
    Пожарная подставка удобное устройство для размещения средств пожаротушения, таких как огнетушители или шланги. Изготавливается из прочных материалов.
  • 1 233 590 сум
    Пожарный гидрант это устройство для обеспечения доступа к воде в случае пожара. Устанавливается в городских районах для подачи воды к месту возгорания